Lavozim tavsifi
- Импорт операцияларини ташкил этиш ва уларни тўлиқ ҳамроҳлик қилиш; - Янги хорижий етказиб берувчиларни қидириш ва мавжуд шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш; - Хорижий шериклар билан музокаралар олиб бориш ва расмий ёзишмалар юритиш; - Шартномалар шартлари, етказиб бериш муддатлари ва тўловларнинг бажарилишини назорат қилиш; - Тижорат таклифлари, шартномалар ва ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш; - Божхона ва логистика тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш; - Бозор, нархлар ва харид шартларини таҳлил қилиш.
Ushbu lavozim haqida
Kategoriyalar
Oziq-ovqat ishlab chiqarishZarur ko'nikmalar
Qo'shimcha
Kompaniya haqida
“GROUP OF COMPANIES SIYOB” холдинги 1999 йилда “SIYOB B” номи остида ташкил этилган. Компаниянинг асосчиси — Марупов Бахтиёр Маҳмудович. "SIYOB" компаниялар гуруҳи — бу истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи кўп тармоқли холдинг бўлиб, 24 йилдан бери Ўзбекистон бозорида фаолият юритиб келмоқда. 2010 йилдан бошлаб ўз маҳсулотларини Марказий Осиёнинг 5 тадан ортиқ мамлакатига экспорт қилмоқда. Компаниялар гуруҳи таркибига "PureMilky", "Pet Agro Oil", "SIYOB FERMA", "Siyob Agromash Texnik", "SamPlast", "Ilonsoy Lomann Parranda" каби корхоналар ва савдо белгилари киради.
Kompaniyaning profiliga o'tish