Знакомство с нами
“Янги Ўзбекистон” университети – мамлакат олий таълим тизимининг байроқдори, флагмани ҳисобланади. Университет республикамиз ва дунё тажрибасининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассам этган. Бу маскан барча институт ва университетлар учун намунавий модел сифатида хизмат қилади. Таълим жараёни халқаро стандартлар асосида, замонавий ахборот ва педагогик технологиялар ёрдамида ташкил этилган. Университетнинг мақсади – жаҳон миқёсида рақобатбардош, илмий салоҳиятли ва инновацион фикрлайдиган мутахассисларни тайёрлаш. Шу билан бирга, у фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали мамлакатнинг интеллектуал ривожига ҳисса қўшади. “Янги Ўзбекистон” университети – янги авлод етакчиларини тарбиялайдиган замонавий таълим ва илмий марказдир.
Фотогалерея



